DARSLIKLARGA DARS KETMASIN

0
332
марта ўқилган

Китоб ўқишга иштиёқ, у орқали она тилига меҳр, фикрлаш тарзи, биринчи галда, адабиёт дарсли-клари воситасида яралади десак, айни ҳақиқатни айтган бўламиз. Хўш, бугун тил ва адабиёт дарсли-клари қай аҳволда? Улар давр тала-бларига жавоб бера оладими?

Дарслик яратиш ҳам масъули-ятли, ҳам мураккаб жараён эканини ҳисобга олсак, узлуксиз таълим тизими учун тайёрланган дарслик-лар бир-бирини такрорламаслиги, аксинча, бири иккинчисини мазму-нан тўлдириши, ўқувчи билимини босқичма-босқич юксалтиришга хизмат қилиши керак.

Ўқувчилар амалдаги 5–9-синф адабиёт дарсликларида ўзбек ҳамда жаҳон ёзувчи-шоирларидан 67 нафари ҳаёти ва ижоди, шунингдек, турли адабий жанрлар, бадиий тасвир воситалари ҳақидаги маълу-мотларга эга бўлади. Ана шу жиҳат-дан бугунги мактаб дарсликлари улкан фундаментал манба сифатида эътирофга лойиқ. Бироқ, айтсам тилим, айтмасам дилим деганлари-дек, улар хусусида айрим мулоҳаза-ларни сиз билан ўртоқлашсак.

Аввало, адабиёт дарсликлари ўқувчининг ёш хусусияти ва руҳий дунёсига мос бўлмоғи керак. Шу нуқтаи назардан ёндашсак, 5–6-синф ўқувчилари ҳали ўйинқароқлик кайфиятидан чиқиб кетмаган, турли саргузаштларга бой эртак ва ривоят-ларни эшитишни хуш кўрувчан, мультфильмларни томоша қилиб чарчамайдиган ёш эгаси. Буни яхши англаган рус муаллифлари 5–6-синф синф дарсликларига Александр Дюма, Жюл Верн, Марк Твен, Эрнест Сетон-Томпсон, Амадей Ҳофман, Лев Толстой, Александр Пушкин каби адибларнинг болаларбоп саргу-зашт асарларини киритишган.

Биздаги 5–6-синф дарсликла-рида эса мана бир неча йилки, бутун бир авлод Худойберди Тўхтабоев, Антуан де Сент-Экзюпери, Жанни Родари каби саноқли ёзувчиларнинг болаларга аталган ва ўсмирбоп асарларидан нарига ўта олишганича йўқ. Аммо… (О, “аммо”лар барига сабаб. Усмон Азим – муал.)

Наҳот, бизда болалар адаби-ёти вакиллари бўлмаса?! Наҳотки, саноқли ижодкорларгина болалар дунёқарашини ўстир(аёт)ган бўлса?! Демоқчимизки, ушбу синфларда болалар адабиётининг бошқа вакил-лари, жумладан, ўзбек ёзувчилари-дан Носир Фозилов, Эркин Малик, Анвар Обиджон, Қамбар Ота ҳамда жаҳон адабиётидан Лев Толстой, Александр Пушкин, Иван Крилов, Жюл Верн, Лафонтен, ака-ука Грим-лар, Шарл Перро, Амадей Гофман каби ижодкорларнинг болаларга аталган асарларидан намуналар бериш айни муддао. Китоб ҳолида чоп этилаяпти-ку, дерсиз. Фикрин-гизда жон бор. Яна ўша аммо – ўқувчилар оламни, энг аввало, дарс-ликлар орқали идроклайди.

Шу ўринда адабиёт дарсликла-рига киритилган атоқли ёзувчи- шоирларнинг таржимаи ҳоли ҳақидаги маълумотлар хусусидаҳам тўхталиб ўтсак. Айримлари-нинг ҳаёт йўли маълумотбозлик-дан бўлак ҳеч нима эмас. Матнда саналар, жой, ҳамда асар қачон ёзилгани каби хабарлар “ёмғир”и-дан ўқувчи тугул, ўқитувчи шошиб қолади. Масалан, 5-синфда Мақсуд Шайхзода, 6-синфда Туроб Тўла, 7-синфда Мирмуҳсин ва Ўлмас Умарбеков, 8-синфда Фитрат, 9-синфда Фурқат каби атоқли ижодкорлар ҳаёти шу қадар жўн ва қуруқ ифода топганки, бу ҳол ўқувчини зериктириши асносида ижодкор шахсига ҳурматини ҳам тушириб юборади.

Ўқиб кўринг: “…ёшлар газета-сида адабий ходим, Ўзбекистон давлат радиоэшиттириш қўми-тасида муҳаррир ва сухандон, Ўзбекис тон давлат нашриёти

(Ўздавнашр) муҳаррири, “Ўзбек-фильм” киностудиясида сценарий бўлими мудири, Республика киночи-лар уюшмасида котиб, Маданият вазирлиги санъат ишлари бошқар-маси бошлиғи, Ҳамза номидаги театр директори, Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси ҳузуридаги Адабиётни тарғиб этиш маркази раҳбари”.

Ушбу иқтибосни 6-синф дарслиги 1-қисми 27-саҳифасидан – шоир Туроб Тўла таржимаи ҳоли-дан келтирдик. Бу маълумотлар ўқувчига қай даражада муҳим?! Ижодкорнинг қайси мансабда ишлагани эмас, қандай асар ёзгани, мазмун-моҳияти аҳамиятли эмасми?

Айрим ижодкорлар ҳақидаги мавзулар синфдан синфга ҳеч ўзгаришсиз, қўшимча ва тўлдиришларсиз кўчирилади. Мисол учун, 5-синф дарслигида берилган Муқимий ҳаёти тўғрисидаги маълумотлар  6-синф дарслигида деярли ўзгаришсиз келади. Бундан ташқари, Асқад Мухтор, Эркин Воҳидов, Ўткир Ҳошимов каби ижодкорларнинг ҳам таржимаи ҳоллари дарсликдан дарсликка кўчиб ўтаверган. Кейинги нашр-ларда ушбу қайтариқлар тузати-лиши шарт, деб ўйлаймиз.

Ҳазрат Алишер Навоий – маъна-виятимиз қуёши, улуғ мутафак-кир. Ул зотнинг ибратларга тўла ҳаёт ва ижод йўли боғчаданоқ ёш авлодга ўргатиб келинаётгани қувонарли, албатта. Лекин дарслик-ларда Навоий ҳақидаги мавзулар, бизнингча, тизимли берилмаяпти. Эътибор беринг, 5-синфда улуғ шоир ҳаёти ва ижоди ҳақида икки саҳифа, 6-синфда эса бир саҳифагина маълумот бор. Барчаси умумий гаплар. Ваҳоланки, 6-синф ўқувчиси Ҳазрат ҳақида аввалги синфдагидан бойроқ, салмоқлироқ маълумот-ларни ўқиши, янги билимларга эга бўлиши керак (эди)…

Бугунги кун ўқувчилари-

дан Алишер Навоийнинг қайси ғазал- рубоийсини биласиз, деб сўраб кўринг, “Кеча келгумдир дебон…”, “Кўргали ҳуснингни зору…”, “Ғурбатда ғариб…”, “Зоҳид, санга ҳуру…”дан нарёғига ўтмайди. Чунки дарсликлар Навоий дек даҳонинг  ижодини асосан шу асарлар билан “ўлчайди”. Аслида, Ҳазрат ижодидан намуналарнинг берилиш тизими ҳам мунозарали.

Эътибор беринг!

 

5- ва 6-синфларда “Ҳайрат

ул-аброр” ва “Маҳбуб ул-қулуб”, 7-синфда “Сабъаи сайёр” достони-дан парча, 8-синфда бир туркум ғазал ҳамда қитъалари, 9-синфда эса “Фарҳод ва Ширин” достонидан лавҳа. Нега бутун бир ёш авлод фақат 8-синфда акаси, опаси, амакиси, холаси ёдлаган ғазал-ларнигина ёдлаши керак?! Ахир, Алишер Навоийнинг ўзбек тилида ёзган 2600 дан ошиқ ғазали

бор-ку!

7-синфда “Сабъаи сайёр” досто-нидан парча берилган. Бизнингча, биринчи галда, асар нима учун “Етти кезувчи” деб номлангани, унинг асосий сюжети ва мазмун-моҳияти ҳақида ўқувчига тушунча берилиши керак. Аммо бу асарнинг ғоявий- бадиий хусусиятлари, тузилиши ҳақида бир жумла ҳам маълумот берилмаган. Шоир ҳаёти ҳақидаги маълумот тугаши билан “Бешинчи иқлим йўлидан келган мусофирнинг достон оролиғи” деб Меҳр ва Суҳайл ҳақидаги воқеалар бошланиб кетади. Аслида, бу асар шоҳ Баҳром ҳамда унинг ҳуснда тенгсиз ёри Дилором ҳақида бўлиб, Баҳромнинг шошқа-лоқлиги ва калтабинлиги оқибатида ёридан айрилгани, Баҳромни чалғи-тиш учун турли рангдаги еттита қаср қурилиб, етти кеча унга турли ривояту афсоналар айтилгани, Меҳр ва Суҳайл ҳақидаги ривоят бешинчи кеча – чоршанба куни мовий қасрда бир жаҳонгашта сайёҳ томонидан айтилганини ўқувчиларнинг бири билса, бири билмайди… (“Сабъаи сайёр” десангиз, ҳаммадан аввал Меҳр ва Суҳайл ҳақида деб қолишса ҳам сира ажабланманг!)

 

Дарслик яратиш мушкул иш.

 

Бунинг учун катта билим ва салоҳият, меҳнат талаб қилинади. Шу боис китоблар бир нечта кишидан таркиб топган жамоа томонидан тайёрла-нади. Амалдаги дарсликларнинг муаллифлари ҳам таниқли, чуқур билимга эга адабиёт шунос олимлар. Дарсликлар тўрт-беш йилда янгила-нади (охирги ўн йилликдаги янгила-нишлар унчалик фарқ қиларли эмас). Китобларнинг савиясини юксал-тириш ва мундарижасини янада бойитиш учун муаллифлар сафини кенгайтириш тарафдоримиз. Дунёни теран англайдиган, уйғоқ фикрли китобхонларни тарбиялаш адабиёт-нинг бирламчи вазифаларидан. Шу маънода илм-фаннинг энг сўнгги ютуқлари, адабиётшу-носликнинг янги сўзи асосида замонамизнинг юксак суръати ва шиддатли тафаккурига муносиб мукаммал дарслик-лар яратиш лозим.

Шуни инобатга олиб, дарс-лик яратишга адабиётнинг турли соҳалари – наср, назм ва драматургия йўналиш-лари бўйича тадқиқот олиб бораёт ган, турли олий ўқув юртла-рида адабиётдан сабоқ бераётган, адабиёт ўқитиш методикаси билан мунтазам шуғулланаётган юксак салоҳиятли фан докторлари ва профессорларни, амалиётчи ўқитув-чиларни ҳам жалб қилиш лозим. Бундай дейишга етарли сабаблар бор. Чунончи, 9-синф адабиёт дарс-лигида мумтоз адабиёт вакиллари-дан Навоий, Бобур, Машраб, Огаҳий, Фурқат каби улуғ шоирлар бор. Аммо дарслик муаллифлари сафида на навоийшунос, на бобуршунос, на огаҳийшунос олимлар учрайди. Агар ушбу дарслик муаллифлари наво-ийшунос олимлар билан ижодий ҳамкорликда ишлаганларида эди,

“Фарҳод ва Ширин” достонидаги

“Машаққатдин йигитни эл қори дер / Ки, қозилмиш ики-уч юз қори ер” байти “Мамлакатдин йигитни эл қари дер / Ки, қозилмиш ики-уч юз қари ер” деб хато тарзда дарсликка “қўйиб юбормасди”. Ёки бўлмаса, 5-синфда Заҳириддин Муҳаммад Бобур ҳақидаги мавзуда шоир-нинг “Ҳажрингда бу тун кўнгилда қайғу эрди / Васлингга етишмадим, жиҳат бу эрди / Оҳим тутуни бирла кўзимнинг ёшидин / Йўл балчиқ эди, кеча қоронғу эрди” рубоийси-нинг охирги икки мисраси шундай изоҳланади: “Кейинги икки сатрда шоир ҳазил-мутойибага ўтади. Фожиа ҳазил билан берилади…”. Бизнингча, бу ердаги ҳолатни фожиа дейиш ва шоирнинг изоҳини мутой-ибага йўйиш ўринли эмас. Оҳ тутун каби атрофни зим-зиё қилиши, кўзидан оққан тинимсиз ёш сабаб ҳаммаёқ лой-балчиқ бўлиши – мубо-лаға, бўрттириш санъатидир…

Адабиёт дарсликларида бир қанча илмий-услубий, имловий хатолар ҳам мавжудки, уларни туза-тиш мақсадга мувофиқ.

Энди қуйидагиларга эътибор беринг:

  1. 5-синф дарслигида Имом Бухорийнинг “Ал-жомеъ ас-саҳиҳ” китоби тўғрисида фикр юритилиб (31-бет), ушбу китобга 600 минг ҳадисдан 7397 та ҳадис киритилгани айтилган. 7-синф “Ўзбекистон тарихи” дарс-лигининг 102-бетида “Ал-жомеъ

ас-саҳиҳ”га киритилган ҳадислар сони 7275 та деб кўрсатилган. Хўш, ўқув-чиларни чалғитаётган маълумотнинг, аслида, қай бири ҳақиқатга яқин? Бу саволга жавобни “Ўзбекистон миллий энцик лопедияси” давлат илмий нашриёти томонидан 2017 йили нашр қилинган “Ислом энциклопедияси”дан топамиз: “Ундан (“Ал-жомеъ ас-саҳиҳ”-дан – муал.) Имом Бухорий томо-нидан тўпланган 600 мингга яқин ҳадис орасидан ишончли ҳадислар сифатида танлаб олинган 7275 ҳадис (такрорланадиганлари билан бирга) жой олган. Тўпламда такрорланмай-диган ҳадислар сони 4000 дан иборат” (415-бет). Ушбу энциклопедия бир неча тарихчи олим, исломшунослар, диний уламолар томонидан тайёрлан-ган. Демак, ҳадисларнинг 7275 талиги ҳақиқат. Шундай экан, 5-синф адабиёт дарслигининг кейинги нашрида бу маълумот тўғриланади деган умид-дамиз.

  1. 5-синфда турли афсона ва ривоятлардан иборат ҳинд эпоси сифа-тида “Панчатантра” ҳамда “Калила ва Димна” алоҳида асарлар сифа-тида санаб ўтилган. 8-синфда эса убитта асар сифатида изоҳланган: “… санскрит тилида машҳур “Панча-тантра”, яъни кейиналик “Калилава Димна” номи билан машҳур бўлиб кетган буюк дидактик асар дунёга келади” (72-бет). 8-синфдаги маълу-мотга таянилса, иккала асар битта экан ойдинлашади. Кўриниб туриб-дики, бу маълумотлар ҳам бир-би-рини инкор қилади.
  2. 6-синфда Ғофур Ғуломнинг “Шум бола”си берилган бўлиб, мавзу охирида шундай савол келтирилган: “Адабий асар асосида яратиладиган кинофильм ёки спектакллар ўша асар билан бир хил бўлиши керак деб ҳисоблайсизми? Кинофильм ва қиссанинг ўзига хос ҳикоя йўсинини солиштиришга ҳаракат қилинг”. Ўн икки яшар болага шундай савол билан мурожаат қилиш тўғрими?!
  3. 9-синфда берилган “Фарҳод ва Ширин” достонида ҳам мазмунга путур етказадиган бир қанча имловий хатолар бор. Масалан: “Бу фарни ҳодийи бахт етгач иршод, Равон шаҳзода отин қўйди Фарҳод” (аслида, “Бу фарни ҳодийи бахт этгач иршод, Равон шаҳзода отин қўйди Фарҳод”); “Бу жалвалким, чекибдурлар арода, Ариқ қозмоқ қилибдурлар ирода” (аслида

“Бу жадвалким, чекибдурлар арода, Ариқ қозмоқ қилибдурлар ирода”); “Не имконим қарор ўлғай кўнгулга, Тасалли ошкор ўлғай кўнгулга” (аслида “Не имконким қарор ўлғай кўнгулга, Тасалли ошкор ўлғай кўнгулга”).

  1. 5-синфда Саъдий Шерозий ҳаёти ва ижодидан кейин берилган топшириқларда шундай савол бор: “Табъи айбжўйлик бўлса агар бас, Товус оёғидан бошқасин кўрмас” сатрлари маъносини тушунтириб беринг”. Хўш, 12–13 ёшли бола

шу саволга қандай жавоб берсин? Аслида, Шайх Саъдийнинг асарла-ридан олинган шеърий парчаларни, биринчи галда, таҳлил қилиш, ўқув-чиларга соддароқ тилда тушунти-риш лозим. Аммо муаллифлар бу ишни зиммасидан четлатиб, юқори-даги каби саволлар билан ўқувчини ўйлантириб қўймоқда.

  1. 9-синф адабиёт дарслигининг сўнгги мавзусида мустақиллик даври ўзбек адабиёти ҳақида сўз юритилиб, бир ўринда шундай дейилади: “Миллий поэзиямиз тарихида иккигина сўздан иборат шеър ҳеч қачон бўлмаган. Фахриёр шундай шеър ёзди. …Одамга ўзгача туйғу бахшида қиладиган тугал шеър яратилган”. Муаллиф назарда тутаётган бу “иккигина сўз”, аслида, таниқли шоир Фахриёрнинг “Аёлғу” достонидан (“Аёлғу”. Т.: “Шарқ” НМК бош таҳририяти, 2000 йил, 166-бет) олинган “Ой болта” бўлиб, муаллиф(лар) уни ўзбек адабиётида яратилган энг қисқа шеър деб эъти-роф этади ҳамда ўқувчиларнинг шеър ҳақидаги тушунчаларини бошқа ўзанга буриб юборади. Кўпчи-лик ўқувчилар ва абитуриент лар билан бўлган суҳбатларда маълум бўлдики, юқоридаги жумла “туту-риқсиз”, муаллиф эса “ғалати шоир” (Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети ўзбек тили ва адабиёти факультети ётоқхонасида шоир билан бир учра-шувда ҳатто бўлажак филологлар ҳам “шуям шеърми, ўзича янги-лик қиламан деб хоҳлаган иккита сўзни ёзса, шеър деб юриш нима деган гап?” деганларини эшит-ганман. Ҳатто шоирнинг ўзи ҳам бир суҳбатда “дарсликдаги шу гап чакки бўлган-да” деганига гувоҳ-ман). Демак, дарсликдаги бу таҳлил ўқувчиларни замонавий шеърият-дан, замонавий ижодкорлардан узоқлаштиришга сабаб бўлаяпти…

…Яқинда олий ўқув юртига кириш учун репетиторга қатнаёт-ган бир йигит билан суҳбатлашиб қолдим. “Ҳозир ҳам тирик шоирлар борми?” деб қолди. Дафъатан кулиб юбордим. Кулганимдан хижолат бўлдими, “Тўғри-да, дарсликдаги ҳамма шоирлар вафот этган. Ҳозир ҳам яшаб ижод қилаётганлари киритилмаган демоқчиман”, деди. Бу гапдан кейин кулолмадим, аксинча, ич-ичимдан хўрсиндим. Негаки, бу йигит дарсликка қараб, бугун адабий асарлар яратилмаяпти, бошқа шоир-ёзувчи йўқ экан деган хаёлга бораётир. Афсуски, бундай ёшлар кўплаб топилади.

Адабиёт дарсликлари бугунги адабий жараён даракчиси бўлиши ҳам керак. Бироқ… Омон Матжон, Ҳалима Худойбердиева,

Мурод Муҳаммад Дўст, Эркин Аъзам, Хайриддин Султонов, Йўлдош Эшбек, Усмон Азим, Хуршид Даврон, Азим Суюн, Мирза Кенжабек, Хуршид Дўстмуҳаммад, Эшқобил Шукур, Сирожиддин Саййид, Назар Эшонқул, Иқбол Мирзо, Шойим Бўтаев, шунингдек, марҳум ижодкор-лардан Муҳаммад Раҳмон, Матна-зар Абдулҳаким, Аъзам Ўктам, Равшан Файз каби шоир-ёзувчи-ларнинг борлиги, уларнинг ажойиб асарлари ўзбек адабиётининг энг яхши намуналари эканидан беха-бар авлоднинг кўплигига ҳам айни шу ҳол – мактаб дарслигида замо-навий ўзбек адабиёти вакиллари-нинг йўқлиги сабаб бўлаётир.

Муддаомиз шу – миллий адабиё тимиз даражасини кўрсатиб турувчи дарсликларга асарлари бадиий баркамол шоир-ёзувчи-ларни кўпроқ киритиш керак. Қола-верса, ўқув йили охирида дарслар таътил кайфиятида ўтилиши сир эмас. Айниқса, 9-синф ўқувчилари битирув имтиҳонларига тайёргарлик кўриб, нафақат адабиёт, балки бошқа фанларни ҳам диққат билан ўқиб ўзлаштиришмайди. Ҳеч бўлма-ганда, 7-, 8-, 9-синфларда юқорида номлари санаб ўтилган ижодкорлар-нинг ҳаёти ва ижодини ёритиш айни муддао бўларди.

Энди она тили дарсликлари хусу-сида икки оғиз сўз юритсак.

Бу дарс ўтилишидан асосий мақсад грамматика ва қонун-қоида-ларни ўргатиш эмас, аксинча, ўқув-чиларга ўзбек тилининг жозибасини ҳис қилдириш. Бироқ амалдаги дарсликлар мураккаб ва мужмал қоидалару мисоллардан иборат бўлиб қолмоқда. Шу сабабли ҳам давлат имтиҳонларида мудом турли ғалва, машмаша…

Она тили ва адабиётни мактабда ўн бир йил ўқиган ўқувчидан бизжурналист, ёзувчи- шоир, олим ёхуд сухандон кутишимиз нотўғри. Ким бўлмасин, саводхон, тафаккури тиниқ шахс тарбияланса кифоя. Бироқ шу ўн бир йил “аъло”га ўқиган ўқувчи ҳам ўзбекона сўзлар жаранги, этимологияси, ўзига хос хусусиятларидан бехабар. Чунки уларнинг аксари қоида ёдлашдан нарига ўтмаган. Шунданми, она тили дарсликларида қоидалар анча мураккаблашган, айримлари мужмал ҳам.

Аксига олиб, умумтаълим мактаб-лари, коллеж ва академик лицей дарсликлари ўртасида узвийлик йўқ. Қоидалар бир-бирини такрор-лаш билан бирга, айримларида ҳар хиллик жуда кўп, айримлари бир-би-рини инкор этади. Оддий мисол:

  • феълнинг маъновий гуруҳлари 6-синфда тўртта, академик лицей (2-курс)да еттита;
  • сифат даражалари 6-синфда тўртта, академик лицей (2-курс)да учта;
  • феъл майллари 6-синфда учта, академик лицей (2-курс)да тўртта…

Жуда кўп ҳолда қуйи синфларда тошбақа “судралиб юриши”ни билган ўқувчига, улғайгач, “тошбақа судрал-майди, учади” дейишга мажбур бўлаяпмиз.

Она тили дарсликларидаги баъзи мавзулар ҳатто ўқитувчиларни ҳам қийнаб қўяётгани бор гап. Масалан, Халқ таълими вазирлиги тасар-руфидаги филология фанларига ихтисослашган давлат умумтаълим мактаби олий тоифали она тили ва адабиёт фани ўқитувчиси Шарофат Тошмирзаева суҳбатлари-дан бирида филолог-педа-гогларни ҳам қийнаё тган мавзулар деб, қуйидагиларни келтириб ўтганди:

– 8-синф дарслигида қўшма гап сифатида келти-рилган бирликнинг академик лицей дарслигида уюшиқ кесимли содда гап сифатида берилгани;

–ажратилган бўлаклар ичида ажратилган кесим истилоҳи йўқ бўла туриб

(8-синф), лицей дарслигида унинг ҳам ажратилиши ҳақи-даги фикрнинг берилиши;

–тўлдирувчи ва ҳолнинг аниқ чегараси йўқлиги;

–қўшма феъл билан ифодаланган кесимнинг от кесим ёки феъл кесимлиги муаммоси;

–феъл кесимнинг соф феъл билан ифодаланиши айтилганига қарамай, равишдош билан ифодала-нишига мисол келтирилиши;

–алла- ва -дир қўшимчалари билан ясама олмош ҳосил бўлиши ҳақидаги фикр;

–равишнинг ясалиши муаммолари;

–ҳаракат номининг сўз бирикмасида феълли бирикмани, гап бўлаги бўйича от кесимни шакллантириши ва ҳоказолар.

 

Таклифим: айнан мактабда дарс берадиган, бир неча йил мактаб “ҳавосини олган” ва ўқувчи ёши, психологи-яси нуқтаи назаридан мавзу танлай биладиган ўқитув-чиларни она тили дарслик-ларини яратиш жараёнига кўпроқ жалб қилиш керак. Шунда IELTS ўқув тизимида энг юқори – 8, 9 балл олиб, худди инглизлардек равон гапираётган ўқувчи-ёшлар-нинг ўз тилларига ҳурмати ортади, ўз тилини яхши кўра бошлайди; шунча юқори балл тўплаб, ўз она тили юзаси-дан берилган тестдан паст балл олиб, ҳафсаласи пир бўлмайди.

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here