HOY, KITOBXON QIZ!

0
196
марта ўқилган

Кумуш

Абдусаломова

 Ўзбекистон Миллий университети талабаси,

“Ёш китобхон” кўрик-танловининг республика бочқичи иштирокчиси

 “Зулфиячи”, “Олимпиадачи”, “Президент стипендианти”… Атрофимизда бу каби таништирувлар бот-бот қулоққа чалинади. Мана, бир неча ойдан бери исмимга қўшимча “Бу ўша китобхон қиз” деган сўзларни эшитаяпман.

Китобхон! Қанчалар азиз калом. Азизлиги шунданки, санаб ўтилган ҳар бир ютуқ замирида мутолаа иштиёқи ётади. Тўғри, китобхонлик бўлак хислат ёки ўзгача истеъдодни ифодаламайди. У инсон учун ҳаётий эҳтиёж, зарурат. Аммо барибир бу сўз мен учун мақтовдек, эркалашдек туюлаверади. Исмим эсдан чиқса агар, “яхши қиз” деб эмас, “ҳой, китобхон қиз” деб чақирсангиз ҳам майли.

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи томонидан ўтказилган “Ёш китобхон” танловининг якуний босқичи телевизион форматда ташкил этилди. Ҳар бир шарти алоҳида кўрсатув тарзида суратга олинган танлов, кузатганингиздек, ҳафтанинг душанбасидан пайшанбасига қадар ҳар куни соат 20:30 дан эфирга узатилди. Кўпчилик каналларда сериаллар бошланадиган пайтда-я! Эътиборлиси, сериалларни бир четга суриб томоша қилишди, хурсанд бўлдим.

Ёшлар иттифоқига “китобхон қиз” сифатидагина боғланиб қолмаганман. Эндиликда ташкилот томонидан олий таълим муассасаларида ўртача ўзлаштириш кўрсатгичи 86 фоиз ва ундан юқори бўлган иқтидорли ва фаол, айни дамда тўлов-контракт асосида таҳсил олаётган талаба-ёшлар учун ҳам яхши имкон, зўр имтиёз бор. Тўлов-шартномасининг 35 фоизини Ёшлар иттифоқининг ўзи тўлаб бераман деб турибди. Ана шу имтиёзга лойиқ кўрилганим – бахтим.

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here