“Ўзбекистон – Марказий Осиёнинг ажиб эртаги”

0
545
марта ўқилган

Флорида университетида ташкил этилган кўргазма шундай номланди. Кўргазма университетнинг Дизайн ва архитектура факультети талабаси, Фулбрайт степендияси соҳибаси Альбина Хартнер томонидан ташкил этилди. “Ўзбекистон – Марказий Осиёнинг ажиб эртаги” 1 сентябрдан то октябрнинг охиригача Гринтер Холлдаги Халқаро санъат галереяси ва Флорида университетида ўтаркан, унда юртимизнинг бой тарихи, ранг-­баранг урф-­одат, қадрият­лари, ўзига хос маданият ва кундалик турмуш тарзи акс этган асарлар намойиш этилмоқда.

Кўргазма доирасида “Yosh kuch” журнали фотографи Эрнест Куртвелиевнинг бетакрор ижод намуналари; Риштон кулолчилик мактаби сопол буюмлари, Марғилоннинг адрасу атласлари, аъло-­бахмаллари қатнашчиларни бефарқ қолдирмади. Икки ой давом этадиган ушбу экспозициядан қарийб ўн минг томошабин баҳраманд бўлиши кутилмоқда.

Маргарет Портильо,
Флорида университети Дизайн ва архитектура факультети декани:

– Кўргазма менда чуқур таассурот уйғотди. Ўзим учун янги бир оламни кашф этгандек бўлдим. Ўзбекистон ҳақида жуда кам маълумотга эга эканман. Энди бу ўлкага бориш нияти туғилди. У ҳақда кўпроқ билсам, дейман. Мато ва ҳунармандчилик буюмларидаги сержило ранглар, нақшлар шунчалар ноёб эканки, кўз узолмадим. Бу ажиб манзаралар бутун умр хотирамда муҳрланиб қолади.

Матн: Наргиза Шодмонова
Фото: Эрнест Куртвелиев

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here